Ўзбекистон аграр сектори маҳсулоти қарийб 539 трлн сўмга етди
2025 йилда Ўзбекистонда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги барқарор ўсишни кўрсатди. Йил якунларига кўра, ушбу тармоқларда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар умумий қиймати 538 919,7 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, асосий улуш — 518 822,7 млрд сўм — деҳқончилик, чорвачилик, овчилик ҳамда уларга боғлиқ хизматлар ҳиссасига тўғри келди. Ўрмон хўжалигида 15 081,5 млрд сўмлик, балиқчиликда эса 5 015,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.