"Барселона" "Овиедо"ни мағлубиятга учратди: Ямалдан супергол (видео)
Испания чемпионатининг 21-турида «Барселона» ўз майдонида «Овиедо»ни қабул қилди ва ишончли ўйин намойиш этиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Каталонияликлар иккинчи бўлимда тезликни ошириб, ўйин тақдирини қисқа вақт ичида ҳал қилди — ва энг муҳими, жадвалда яна биринчи ўринни қўлга киритди.
Учрашувнинг биринчи қисмида гол бўлмади, аммо «Барселона» босимни тўхтатмади. Танаффусдан кейин эса ҳужумлар самара бера бошлади. 52-дақиқада Олмо ҳисобни очиб, стадионни жонлантирди. Орадан узоқ куттирмай...