Бахтиёр Саидов Саудия Арабистонининг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Саудия Арабистони Қироллигининг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Саад Нассер Абдулла Абу Хаймеддан ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.
Учрашувда Ўзбекистон—Саудия Арабистони муносабатлари кенг кўламли йўналишларда изчил ва жадал ривожланаётгани таъкидланди. Томонлар савдо-иқтисодиёт, инвестиция, энергетика ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб устувор йўналишлари ва...