Ўзбекистон ТИВ Дубайда судланган ўзбекистонликлар бўйича изоҳ берди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Дубайда судланган ўзбекистонликлар ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдириб, расмий изоҳ эълон қилди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.
Вазирлик маълумотига кўра, воқеа 2025 йил апрелида содир бўлган ва унда Ўзбекистоннинг саккиз нафар фуқароси иштирок этган оммавий муштлашув қайд этилган.
21 январ куни Дубай суди ҳукм чиқариб, муштлашувда қатнашган саккиз кишига умрбод қамоқ жазоси тайинлаган. Яна бир нафар Ўзбекистон...