Руминия президенти Молдова билан бирлашиш бўйича қандай фикр билдирди?
Руминия президенти Никусор Дан Молдова билан бирлашиш мавзусидаги референдум ғоясига совуққон муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, бундай масалада биринчи ва ҳал қилувчи сўз — Молдова фуқаролариники. Ҳозирги кайфият эса, президент фикрича, бирлашувни оммавий қўллаб-қувватлаш даражасига чиқмаган.
Дан бу позициясини Фокшани шаҳридаги чиқишида ҳам очиқ айтди: Молдова — суверен давлат, Румыния эса унинг фуқаролари хоҳиш-иродасига ҳурмат билан қарайди. Агар Кишинёвда жамоатчилик фикри бир кун келиб ўзгарса...