Ўзини “орган ходими” деб таништирганлар товламачиликда гумон қилинмоқда
ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида яшовчи 1995, 1998 ҳамда 2002 йилларда туғилган уч нафар шахс қўлга олинди. Улар Андижон туманида истиқомат қилувчи, 2004 йилда туғилган ва крипто-активлар билан шуғулланувчи фуқарони автомашинага мажбуран ўтқазиб, ўзларини гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари сифатида таништиргани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари товламачилик йўли билан жабрланувчининг 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги криптовалютасини ўзлаштириб олган.