Тошкентда бегона хонадонларга бостириб киришга уринган эркак қамалди
Юнусобод туман судида 30 ёшли маҳаллий фуқаро бегона хонадонларга киришга урингани учун 10 суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У 19 январга ўтар кечаси кучли маст ҳолатда 11-мавзе аҳолисининг эшикларини тепиб-уриб, илгакларидан узишга ва эшик тутқичларини суғуриб олишга ҳаракат қилгани айтилади. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Ҳодиса ярим тунднан кейин Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида бошланган. Иш материалларига кўра, у аввал бир хонадон эшигини куч билан очмоқчи бўлган...