Қишки бўрон оқибатида АҚШда фавқулодда ҳолат
Қўшма Штатларда кучли қор бўрони оқибатида минглаб аҳоли электр таъминотисиз қолди. PowerOutage.us маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб 428 мингдан ортиқ фуқаро электрсиз қолган.
Fox News хабар беришича, ноқулай об-ҳаво шароити авиация соҳасига ҳам жиддий таъсир кўрсатган. Охирги тўрт кун ичида Америка авиакомпаниялари 16 мингдан зиёд рейсларни бекор қилишга мажбур бўлган.
The Washington Post тарқатган маълумотга кўра эса, қишки бўрон сабаб АҚШнинг камида 22 штатида фавқулодда ҳолат режими жорий этилган.