Австралияда велопойгада кенгурулар: ажабланарли воқеа (видео)
Австралияда ўтаётган Tour Down Under велопойгасида кутилмаган “йўл тўсиғи” пайдо бўлди — икки кенгуру бир зумда трассага сакраб чиқиб, бир гуруҳ велосипедчининг ағдарилишига сабаб бўлди. Ҳодиса Жанубий Австралиядаги Стерлинг атрофидаги айланма йўлакда, маррага тахминан 96–100 километр қолган пайтда рўй бергани хабар қилинди.
Энг аламлиси — бу ерда “финишга оз қолди” деган тасалли ҳам йўқ: олдинда ҳали узоқ масофа турган, тезлик юқори, пелотон зич. Шундай шароитда ҳайвонлар йўлга чиқиб қолса...