АҚШда қиш қаҳри рейсларни тўхтатди, штатлар изтиробда қолди
АҚШ ҳудудида кучайиб бораётган қор бўрони мамлакат транспорт тизимига жиддий таъсир кўрсатди. Fox News телеканали маълум қилишича, ноқулай об-ҳаво сабаб 10 мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинган. Associated Press эса бўрон яқин соатларда мамлакатнинг деярли барча минтақаларини қамраб олиши мумкинлигини хабар қилмоқда.
Қор ва музламалар нафақат ҳаво қатновига, балки кундалик ҳаётга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Fox News маълумотига кўра, табиий офат оқибатида 18 мингдан зиёд истеъмолчи электр таъминотисиз қолган.