АҚШда 2 ёшли қизча ICE томонидан ҳибсга олинди
Жорий йилнинг 22 январь куни АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ходими Миннесота штатида 2 ёшли қизчани отаси билан ҳибсга олди. ICE ота ва қизни суд қилиш учун Техасга олиб кетган. Бу ҳақда “The Guardian” хабар қилди. Ушбу воқеа АҚШдаги иммиграция тартиботлари атрофидаги баҳсларни янада кучайтирди ва жамоатчиликда кескин муносабат (реакция) уйғотди.
Қайд этилишича, суд ҳужжатларида Элвис Жоэл Те деб кўрсатилган ота ва унинг қизи 22 январь куни соат 13:00 атрофида дўкондан уйга қайтаётганларида офицерлар томонидан тўхтатилиб...