АҚШ Венесуэлада қўллаган “сирли қурол” тафсилотлари маълум бўлди
АҚШнинг Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш билан боғлиқ шов-шувли амалиёти атрофида янги даъволар пайдо бўлди. New York Post нашри суҳбатлашган гувоҳлар АҚШ ҳарбийлари “сирли қурол” ишга туширганини, у эса “интенсив товуш тўлқини”га ўхшагани ҳақида айтган.
Гувоҳлар сўзларига кўра, қурол таъсири бир неча сония ичидаёқ бошда қаттиқ оғриқ, кўнгил айниши ва умумий ҳолсизлик каби аломатларни келтириб чиқарган. Айримлар бурнидан қон келганини ҳам таъкидлаган. Нашр даъволарида ҳатто “ерга йиқилиб қолдик...