Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси 62,5 млрд сўмлик нафақаларни тайинлади
Ўзбекистонда Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси меҳнатга лаёқатсизлик варақалари асосида 5,4 минг ҳолат бўйича жами 62,5 млрд сўмлик нафақаларни тайинлади. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.
Бу кўрсаткич 2026 йилдан босқичма-босқич жорий этилаётган давлат ижтимоий суғуртаси тизимининг илк амалий натижаларидан бири сифатида баҳоланмоқда. Тизим “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун ҳамда Президент ҳужжатлари асосида йўлга қўйилмоқда, ижрони таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси аҳоли учун...