Гехи дебют қилади, Холанн эса захирада қолади
АПЛнинг 23-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Вулверҳемптон»ни қабул қилади. Бош мураббий Хосеп Гвардиола учрашувни асосий таркибда бошлайдиган футболчиларни эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Старт таркиб: Доннарумма, Нунес, Ҳусанов, Гехи, О’Райли, Родри, Бернарду Силва, Рейндэрс, Семеньо, Шерки, Мармуш.
Жамоанинг асосий ҳужумчиси Эрлинг Холанн бу сафар ўйинни захирадан бошлайди.
«Манчестер Сити» — «Вулверҳемптон» баҳси 20:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.