Амазон'дан 3000 долларга РТХ 5090 олган мижоз тош ва сочиқ қабул қилиб олди
Amazon’даги RTX 50 серияси видеокарталари тақчиллиги ва нархлар ошиши қаллоблар учун янги имкониятларга айланди, деб Playground.ru хабар берди. Reddit’да тарқалган маълумотга кўра, фойдаланувчи NVIDIA GeForce RTX 5090 видеокартасини буюртма қилган, аммо унга кутилаётган қурилма ўрнига сочиққа ўралган тошлар келган.
Бу MSI SUPRIM RTX 5090 модел бўлиб, Amazon Resale — қайтарилган маҳсулотлар арзон нархда сотиладиган бўлим орқали харид қилинган. Amazon бу каби товарлар қайта юборилишидан олдин текширилади, деб таъкидлайди.