Мусиала жароҳатдан сўнг майдонга қайтиб, ўзини тирик ҳис қилди
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала жароҳатдан кейин яна майдонга қайтгани ва бу ҳолат унга қандай таъсир қилгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Ўзимни тирикдек ҳис қиляпман. Футболни трибуна ёки экран ортидан томоша қилиш эмас, майдонда бўлишни яхши кўраман. Бундай жароҳатдан кейин кўп нарсани янада чуқурроқ англайсан. Энди фаолиятимда янги боб бошланяпти ва умид қиламанки, бундан ҳам кучлироқ бўламан», — дея футболчининг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.