Ягона ижтимоий реестр 1 февралдан ишга тушади
2026 йил 1 февралдан бошлаб мамлакатда аҳолига ижтимоий ёрдамни ҳисобга олиш ва тақсимлашда янги босқич бошланади: эндиликда ягона ижтимоий реестр юритилади. У “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда Камбағал оилалар реестри негизида шакллантирилади.
Янги тизим “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот платформасида юритилади. Унинг асосий вазифаси — давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этиладиган оилалар ва шахсларни аниқлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини холис баҳолашдан иборат.