Президент Олмозор туманида 30 миллион долларлик хусусий тиббиёт маркази фаолияти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Олмозор туманига ташриф буюриб, янги кўп тармоқли Sinomed тиббиёт маркази фаолияти билан танишди. Ташриф давлат раҳбари ўтган йил 10 ноябрда таъкидлаган соғлиқни сақлашда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш сиёсатининг амалий давоми сифатида баҳоланди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳозирда мамлакатда тиббий хизматларнинг қарийб 30 фоизи хусусий клиникалар ҳиссасига тўғри келади. Ҳукумат бу йўналишда шароитларни кенгайтириб...