«Килмйес» стадионни янгилаш учун мухлисларни ишга чорламоқда
Аргентинанинг энг қадимий клубларидан бири саналадиган «Килмйес» (1887 йилда ташкил топган) бугун оғир даврни бошдан кечирмоқда. Шу боис жамоа раҳбарияти қўллаб-қувватлаш сўраб, бевосита мухлисларга мурожаат қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб стадионни қайта қуриш режасини ишга туширмоқда, аммо бу сафар гап одатдагидек хайрия маблағи йиғиш ҳақида эмас. Мухлисларга «эски усулда» — стадионга келиб, қурилиш-таъмирлаш ишларида жисмонан ёрдам бериш таклиф этилди: майдон атрофини тартибга келтириш...