АҚШ ва ЖССТ ўртасидаги кўп йиллик алоқалар расман узилди
Дональд Трамп маъмурияти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликни бутунлай тўхтатиш ҳақидаги якуний қарорини эълон қилди. Бу билан Қўшма Штатлар ўзининг энг йирик донорлик мақомига чек қўйди ва халқаро тиббиёт майдонини тарк этди. АҚШ расмийлари ушбу қадамни ташкилотнинг пандемия давридаги «нотўғри бошқаруви» ва Хитой таъсирига берилгани билан изоҳламоқда.
Пандемия давридаги ихтилоф ва ислоҳотлар инқирози
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, ЖССТ COVID-19 инқирози...