Ўрунов ва Сергеевнинг голлари «Персеполис»га ғалаба келтирди
Эрон чемпионатининг 17-туридаги марказий тўқнашувлардан бири «Персеполис» фойдасига ҳал бўлди. Теҳронликлар ўз майдонида «Сепахон»ни 2:1 ҳисобида енгди ва бу ғалабада ўзбекистонлик футболчилар ҳал қилувчи роль ўйнади.
Учрашувнинг бурилиш нуқтаси 53-дақиқада келди. Остон Ўрунов ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Ушбу голдан кейин «Персеполис»нинг ишончи янада ошди, «Сепахон» эса жавоб излашга мажбур бўлди.
Кўп куттирмай иккинчи гол ҳам келди. 72-дақиқада захирадан майдонга...