Маҳалла марказида ислоҳот самараси янада аниқ кўринади
Ўтган бир йил давомида мамлакатда амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида 366 минг оила камбағаллик домидан чиқди. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган ишлар самараси ўлароқ, камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 5,8 фоизга, ишсизлик эса 5,5 фоиздан 4,8 фоизга пасайди.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, бу натижалар ислоҳотларнинг амалий самараси бўлиб, давлат билан халқ ўртасидаги ишонч тобора мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатади. Бироқ эришилган ютуқлар билан чекланиб қолиш мумкин эмас.