ПСЖ дарвозабони Сафонов ҳақида қувончли хабар пайдо бўлди
ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов Қитъаларо кубок финалидан сўнг клубнинг тиббий бўлими назоратида қолмоқда. Ўша баҳсда у пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтарган, бироқ қўлидан жароҳат олганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эндиликда ижобий янгилик бор: Сафоновнинг қўли бўйича сўнгги текширувлар яхши натижа кўрсатди. Sport24 хабарига кўра, россиялик посбон яқин кунларда ПСЖнинг умумий машғулотлар гуруҳига қайтади.
Эслатиб ўтамиз, сешанба куни ПСЖ Чемпионлар лигасида “Спортинг”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.