Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» яна мағлуб бўлди
Леонид Слуцкий мураббийлигидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги учрашувда ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйинда ягона гол 78-дақиқада урилди: мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки аниқ зарба билан баҳс тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа «Шанхай Шэньхуа» турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Олти турдан кейин Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда.