Ҳаққоний баҳо: Буффон Месси ва Роналдунинг ролларини аниқ ажратди
«Ювентус» ва Италия миллий жамоаси тарихида афсонага айланган Жанлуижи Буффон замонавий футболнинг энг катта баҳсларидан бирига — Лионел Месси ва Криштиану Роналду таққосига яна бир бор тўхталди. У икки юлдузни “ким зўр” деган оддий баҳсга солмади, аксинча, уларнинг майдондаги вазифаси ва таъсир кучини турли қиррадан тушунтириб берди.
Буффоннинг таъкидлашича, бу иккиси бир хил қолипдаги футболчилар эмас — улар футболни ҳар хил “тил”да гапиради. Шунинг учун ҳам уларни фақат голлар ёки совринлар...