Канада Бош вазири: Дунёда ёлғон ичида яшаш даври тугамоқда
Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида Канаданинг янги Бош вазири Марк Карни дунё ҳамжамиятини ларзага солган кескин ва мазмунли нутқ сўзлади. Ўтган йилнинг баҳорида ҳукумат тепасига келган тажрибали иқтисодчи халқаро муносабатлардаги «эски ёлғонлар» пардасини очиб ташлади. Унинг фикрича, бугун дунё шунчаки ўтиш даврида эмас, балки тизимли узилиш палласида яшамоқда.
Ожизларнинг кучи ва витринадаги «ёлғон ёзувлар»
Карни ўз нутқида машҳур файласуф Вацлав Ҳавелнинг «Ожизларнинг кучи» асарига тўхталиб...