18 ёшли қиз 19 ёшли қизни фоҳишаликка кўндирмоқчи бўлдими?
Жиззах вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар одам савдоси билан боғлиқ жиноятга уринишни фош этди, деб ИИВ матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, Ғаллаорол туманида яшовчи 18 ёшли қиз Шароф Рашидов туманидан бўлган 19 ёшли қизни Таиланднинг Бангкок шаҳрига олиб боришни режалаштирган.
ИИВ қайд этишича, гумонланувчи қиз жабрланувчини “мўмай даромад” ваъдаси билан кўндиришга уринган. Хабарда айтилишича, у фоҳишалик билан шуғулланиш орқали кунига 350–400 доллар топишни ваъда қилиб...