Трампнинг кичик ўғли бир қизни зўравонликдан қутқаргани маълум бўлди
Лондондаги суд мажлисида қиз ўз ҳаётини АҚШ президенти Доналд Трампнинг кичик ўғли Бэррон сақлаб қолганини айтди. Британия ОАВлари ёзишича, у воқеага гувоҳ бўлиб қолганидан кейин тезкор равишда 999 қутқарув хизматига қўнғироқ қилиб, полицияни чақирган.
Воқеа қандай содир бўлгани айтилди
Маълум қилинишича, ҳодиса 2025 йил 18 январь куни содир бўлган. Қиз суддаги кўрсатмасида 19 ёшли Бэррон Трампга видеоқўнғироқ қилганини, ўша пайтда собиқ йигити унга тажовуз қилаётганини билдирган.