Флик ЕЧЛ доирасидаги сўнгги тур учрашуви ҳақида фикр билдирди
Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якунланиш арафасида, «Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоанинг ҳозирги ҳолати ва олдинда турган сўнгги тур ҳақида фикр билдирди. Немис мутахассис аввало бир нарсани алоҳида таъкидлади: каталонияликлар плей-офф йўлланмасини қўлга киритди ва бу жамоа учун муҳим янгилик.
«Биз кейинги босқичга чиқдик, бу яхши хабар. Аммо сўнгги ўйин ҳам бугунгидек мураккаб бўлади. Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш қанчалик қийин эканини ҳамма кўриб турибди...