“Иссиқ” миш-миш: Хаби Алонсо "Ливерпуль"га йўл олса ажабмас...
Мураббийлик фаолиятида Европанинг катта саҳнасида из қолдирган Хаби Алонсо узоқ вақт “пауза”да қолмайдиганга ўхшаяпти. Яқинда у Мадриднинг «Реал» клубидаги лавозимини тарк этганидан кейин (клуб томони “ўзаро келишув” деб изоҳлаган), испаниялик мутахассис атрофида янги манзиллар ҳақида гап-сўзлар янада кучайди.
Ижтимоий тармоқлардаги “иссиқ” миш-миш
Охирги кунларда айниқса бир йўналиш кўпроқ тилга олинмоқда: Хаби Алонсо Англиянинг амалдаги чемпиони «Ливерпуль»ни бошқаришга тайёр, деган хабарлар тарқалди.