Индонезияда қўл излари ва одам тасвирлари энг қадимги намуна бўлиб чиқди
Индонезияда фан учун ниҳоятда муҳим бўлган энг қадимий қоя тош суратлари аниқлангани маълум қилинди. Nature журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, бу топилмалар қадимги одамлар Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб қайси йўналишларда ва қандай тарқалгани ҳақида янги ишоралар беради. Аввалроқ олимлар Сулавесининг жануби ҳамда Борнеонинг шарқидаги ғор расмларини энг қадимги намуналар деб келишган.
Таъкидланишича, Сулавеси оролининг жануби-шарқий қисми илгари етарлича ўрганилмаган ҳудуд ҳисобланган. Австралиянинг...