Иштихонда алимент тўловчилар ва ишсизлар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими ташаббуси билан 2026 йил 21 январь куни алимент тўловчи қарздорлар, ишсиз хотин-қизлар ва ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбир тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Иштихон тумани “ISHTIHAN YIMIN IMPORT EXPORT GROUP” МЧЖ корхонаси биносида ўтказилди. Унда ишсиз алимент тўловчи қарздорлар, хотин-қизлар ҳамда ёшлар фаол иштирок этди.
Меҳнат ярмаркасида туман ҳудудидаги 15 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар қатнашиб, ўзларидаги...