Португалияда Роналду ҳайкалини ёқиб юборган йигит топилди
Португалиянинг Мадейра оролида жойлашган СR7 музейи олдида ғалати ва жамоатчиликни ларзага солган ҳодиса кузатилди. Номаълум шахс Криштиану Роналду ҳайкалига ўт қўйишга уринган. У воқеани видеога олиб, кейин уни ижтимоий тармоқларда ҳам кўз-кўз қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда УОЛ нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, эркак видеони ўзининг Инстаграм саҳифасига жойлаштириб, изоҳ қисмида “Бу Худонинг охирги огоҳлантириши”, деб ёзган ҳамда Криштиану Роналдунинг расмий аккаунтини белгилаган. Унинг бу ёзуви ҳам...