Темирйўл музейи олдида Spark ва Kia тўқнашди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида икки енгил автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Ҳодиса оқибатида бир нафар йўловчига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Маълум қилинишича, воқеа 2026 йил 20 январ куни соат 15:00 атрофида Миробод туманидаги КҲАЙ кўчасида, Темирйўл музейи қаршисида содир бўлган. 1996 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги “Спарк” ҳамда 1993 йилда туғилган И.Д. бошқарувидаги Kia автомашинаси ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ натижасида “Спарк” автомашинасида йўловчи бўлиб келаётган...