Попда ерни “хусусийлаштириш” ваъдаси: икки ҳолатда фирибгарлар ушланди
Наманган вилояти Поп туманида ер ва кадастр ҳужжатларини “тезлаштириб”, “танишлар орқали ҳал қилиб бериш” деган гаплар яна бир бор қимматга тушди. Тезкор хизматлар ўтказган тадбирлар натижасида ер майдонини хусусий мулк сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилган мансабдорлар билан боғлиқ икки ҳолатда ноқонуний ҳаракатларга барҳам берилди.
Биринчи ҳолат: 30 сотих ер ва 6 сотих уй учун 2 минг доллар
Маълум қилинишича, маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси 1988 йилда...