Винисиус миш-мишларга нуқта қўйди: «Реал»да узоқ вақт қоламан...
Мадриднинг «Реал» клуби атрофида ҳар мавсум айни бир сценарий: юлдуз ўйинчи порласа — дарҳол “кетаётган экан” деган гаплар чиқади. Бу сафар ҳам худди шундай бўлди. «Қироллик клуби» ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдирди.
25 ёшли бразилиялик футболчи Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши баҳсда (6:1) ҳақиқий шоу кўрсатди: бир гол урди, яна икки марта шерикларига ассист берди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.