Арбелоа 6:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин: Бу — ҳақиқий "Реал"нинг руҳи!
УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичида «Реал» ўз майдонида «Монако»ни 6:1 ҳисобида тор-мор этди. Учрашувдан кейин мадридликлар бош мураббийи Альваро Арбелоа катта ғалаба, жамоанинг руҳияти ва айрим футболчилар ҳолати ҳақида фикр билдирди.
Арбелоанинг таъкидлашича, «Сантьяго Бернабеу»даги бу тун ҳақиқий футбол байрамига айланди. У жамоа ўйинини “ажойиб” деб баҳолаб, мухлислар олдида шундай томошабоп чиқиш «Реал» учун энг тўғри йўл эканини айтди.
“Менимча, бу жуда гўзал ўйин бўлди.