Беллингемнинг “рюмка” ишораси: мухлисларга кескин жавоб бўлди
УЕФА Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 7-турида «Реал Мадрид» ўз майдонида «Монако»ни 6:1 ҳисобида катта фарқ билан мағлуб қилди. Ушбу гўзал ва тўлақонли ғалабада ярим ҳимоячи Жуд Беллингем ҳам ўз ҳиссасини қўшди: у 80-дақиқада гол уриб, «Сантьяго Бернабеу» трибуналарини яна бир бор оёққа турғизди.
Бироқ ўша голдан ҳам кўра кўпроқ муҳокамага сабаб бўлган эпизод — Беллингемнинг урган голини нишонлаши бўлди. Англиялик футболчи голни нишонлар экан, гўё рюмкадан ичимлик ичаяптими, дегандек ишора қилди.