Трамп баёнотлари ортидан Германияда ЖЧ-2026 ни бойкот қилиш муҳокамада
Германияда 2026 йилги жаҳон чемпионати атрофида кутилмаган сиёсий тус олган баҳс бошланди. Сабаб — АҚШнинг Гренландияга нисбатан позицияси ва бу мавзуда айтилган баёнотлар. Айни шу фон ортидан мусобақани бойкот қилиш ҳақида очиқ муҳокама ўтказишга чақириқ янгради.
Бу ташаббусни “Санкт-Паули” клуби президенти, шунингдек Бундеслига ва Германия футбол федерацияси ижроия қўмитаси аъзоси Оке Гёттлих кўтарди. Унинг фикрича, вазият шундай саволни кун тартибига олиб чиқяпти: Европага билвосита...