800 миллион рубллик уй: 9 ёшли Абдуллага расмийлашган
Чеченистон раҳбари оиласига тегишли кўчмас мулклар ҳақида янги маълумотлар жамоатчиликда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Сизиб чиққан расмий реестр ҳужжатларига таянган ҳолда, Грозний шаҳри марказида жойлашган қимматбаҳо уйлар раҳбарнинг вояга етмаган ўғилларига тегишли экани маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, Чеченистон раҳбарининг 9 ёшли ўғли Абдуллага умумий майдони 2 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган ҳашаматли уй ва 4 минг квадрат метр ер участкаси расмийлаштирилган. Ушбу кўчмас мулкнинг қиймати тахминан 800 миллион рублга...