Хаби Алонсо қачон янги клубда иш бошламоқчи эканлиги очиқланди
«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо яқин ойларда катта эҳтимол билан футболдан танаффус олади. 44 ёшли мутахассис мадридликлар билан шартнома бекор қилинганидан кейин ўзини қайта тиклаш, руҳан дам олиш ва энг муҳими — оиласи билан кўпроқ вақт ўтказишни режалаштирган.
Маълум қилинишича, Алонсо бу даврда оммавий ҳаётдан бироз четда бўлишни ҳам истаяпти: у дам олишини яширмайди, лекин турли тадбирлар, катта йиғинлар ва кўз-кўз қилинадиган чиқишларга кўп аралашмасликка ҳаракат қилади.