Қарздан қочиб қутулиш йўқ: Cobalt аукционга қўйилди
Қонун устувор бўлган жамиятда қарз мажбуриятларидан четлаб ўтишнинг иложи йўқ. Бу ҳолат Ёзевон туманида амалга оширилган навбатдаги ижро ҳаракатлари мисолида яна бир бор ўз исботини топди.
Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2024 йил 28 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан, қарздор фуқародан “APEX INSURANCE” акциядорлик жамияти фойдасига 102,4 миллион сўм ундириш белгиланган эди.
Ушбу ижро ҳужжатига мувофиқ, Мажбурий ижро бюросининг Ёзевон туман бўлими...