Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси 2025 йилда қанчага ошди?
2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги барқарор ўсишни намоён этди: йил давомида индекс 9,8 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълум қилди.
Ҳисобот даврида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасидаги савдолар ҳажми 85,2 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ошди.
Фаолият юритаётган корхоналар сони 9,4 фоизга кўпайди ва 2026 йил бошига келиб 496,2 мингтага етди. Ўсиш асосан кичик ҳамда йирик бизнес ҳисобига таъминланди.