Эртага қайси ҳудудларда қор ёғиши маълум бўлди
Ўзгидромет эртага, 21 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози билан бўлишди. Унга кўра, мамлакат бўйлаб ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда қор ва ёмғир-қор кўринишидаги ёғингарчилик, баъзи жойларда эса туман кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида кечқурун бироз қор ёғиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3–8 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ–1° илиқ, кундузи 7–9° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ёғингарчилик кутилмайди, аммо айрим жойларга туман тушиши мумкин.