Мавлуда Асалхўжаева янги қўшиқ премьерасини эълон қилди (video)
Хонанда Мавлуда Асалхўжаева ўзининг Instagram саҳифасида мухлисларини қувонтирган янгилик билан бўлишди. У тез кунлар ичида янги қўшиғини тақдим этишини маълум қилиб, навбатдаги премьера устида қизғин ишлар олиб борилаётганини билдирди.
Санъаткорнинг ушбу пости мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Қисқа вақт ичида пост остида илиқ изоҳлар, табриклар ва қўшиқни интиқлик билан кутётганликни ифодаловчи фикрлар қолдирилди. Кўплаб мухлислар хонанданинг янги ижодий иши янада омадли бўлишига ишонч билдирди.