Марк Гехи «Манчестер Сити»да йилига 18 млн олади
Бугун, 19 январь куни «Манчестер Сити» «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Марк Гехининг трансферини расман эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Англия терма жамоаси аъзоси «шаҳарликлар» сафида мавсумига 18 миллион евро маош олади. Клубда ундан кўпроқ даромад қилаётган ягона футболчи — ҳужумчи Эрлинг Холанд бўлиб, унинг йиллик маоши 31,5 миллион еврони ташкил этади.
«Манчестер Сити» Гехи трансфери учун 23 миллион евро тўлади. Футболчи билан шартнома 2031 йил 30 июнгача имзоланди.