«Милан» мудофаани кучайтириш учун бразилиялик ҳимоячини кузатмоқда
Италиянинг «Милан» клуби таркибни тезкор кучайтириш устида ишламоқда ва айниқса ҳимоя чизиғига янги номзодлар излаяпти. Calciomercato.it хабарига кўра, «россонери» скаутлари ҳозирда «Lecce»нинг ёшлар жамоасида тўп сураётган бразилиялик ҳимоячи Тиаго Габриёлни диққат билан кузатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳозирча томонлар ўртасида аниқ музокаралар бошланганича йўқ. Шунга қарамай, «Милан» эътиборидаги яна бир вариант — Римнинг «Латсио» клубида ўйнаётган Марио Жила. У «россонери»...