Оскар Уайлд сақланган қамоқхона рассомлар учун бошпанага айлантирилади
Рединг шаҳридаги собиқ қамоқхона Ziran Educational Foundation фонди томонидан сотиб олинди, деб хабар берди Weekend. Айнан шу муассасада 1895–1897 йилларда ёзувчи Оскар Уайлд жазо ўтаган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Янги лойиҳа таъқиб ва босимга учраётган ижодкорлар учун хавфсиз макон бўлиши кўзланмоқда. Фонд бу ерда санъат маркази ҳамда бутик-меҳмонхона очишни режалаштирган.
Фонд жорий ёзда реконструкция бўйича концепцияни тақдим этади: лойиҳага кўра, собиқ камералар кўргазма заллари ва ижод студияларига айлантирилади.