Янги ID-карталар OneID тизимига автоматик уланади
Президент Шавкат Мирзиёев 19-январ куни миграция ва шахсни тасдиқлаш тизимини рақамлаштиришнинг навбатдаги босқичига доир қарорни имзолади. Ҳужжат фуқаролар учун электрон давлат хизматларидан фойдаланишни енгиллаштириши, шунингдек, чет элликлар ва талабаларнинг мамлакатда бўлиш тартибига қатор ўзгартиришлар киритиши кўзда тутилган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
1-февралдан бирламчи ID-карта (миллий паспорт) расмийлаштирилганда ҳужжат чипига электрон рақамли имзо (ЭРИ) сертификати бепул ёзилади.