Хитойда туғилиш қулади: аҳоли тўртинчи йил камайди
2025 йил Хитой учун демографик фронтда оғир сигнал бўлди: мамлакатда туғилиш даражаси мутлақ тарихий минимумга тушди. ХХР Давлат статистика бошқармаси маълумотларига кўра, аҳоли сони кетма-кет тўртинчи йил қисқариб, 1 миллиард 404 миллион кишини ташкил этди. Яъни, улкан мамлакатда ҳам одамлар сони “ўзи-ўзидан” кўпайиб кетмайди — демография ҳам иқтисод каби ҳисоб-китобни яхши кўради.
Расмий рақамлар шундай: 2025 йил давомида Хитойда 7,92 миллион чақалоқ дунёга келган, 11,31 миллион киши вафот этган.